1

“Уч ойда 10 килога семирдим”

САЛОМАТЛИК 07.11.2016, 14:29
Теглар: Озиш, Саломатлик, Аёл
“Уч ойда 10 килога семирдим”

–  Тарозу рақамларига қараб, ичимга ғулғула тушди, қандай қилиб бу тариқа семиришим мумкин? Тўғри, сўнгги пайтларда одатдагидан кўпроқ тановул қила бошладим, чунки ҳаддан ортиқ асабийлашаётгандим. Аммо уч ой давомида ўн килограммга тўлишиш бирор касаллик белгиси эмасми? Эҳтимол бирор таҳлил топширишим керакдир? 

Савол «СМС» орқали келган 

Саволга олий тоифали шифокор эндокринолог  Дилфуза ОРТИҚОВА жавоб беради:

–  Аслини олганда семиришнинг сабаблари кўп. Саволингиз мазмунидан, тўлишиш асабийлашиш ҳолатлари орта бошлаганидан сўнг келиб чиққан деб тушундим. Стресс вақтида буйрак усти бези кортизол моддасини ишлаб чиқара бошлайди, у эса ўз навбатида тана вазнининг ортишини келтириб чиқаради. Сиздаги ўзгаришлар асабийлик билан боғлиқ бўлса ҳам, мутахассис кўриги фойдадан ҳоли бўлмайди. Шифокор тавсияси билан қондаги гормонлар таҳлилини ўтказиш лозим. Шу билан бир қаторда турмуш тарзингизни ҳам қайта кўриб чиқинг, таомланиш, уйқу ва жисмоний фаоллигингиз қай даражада, албатта кўздан кечириш керак.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1