“Барселона” раҳбарияти “Севилья”га қарши кечган ва 2:1 ҳисобида якунига етган ўйинда Лионель Мессига кўрсатилган сариқ карточкани бекор қилиш учун апелляцияга бермоқчи, деб хабар беради "Chempionat".
Учрашувни бошқариб борган ҳакам Сантьяго Хайме Латре ўйин вақтини чўзгани учун аргентиналик ҳужумчига сариқ карточка кўрсатган эди. 83-дақиқада Месси йиқитилди ва унинг бутсаси ечилиб кетди. Ҳакам «Севиля» дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади ва орадан бироз вақт ўтгач бутсасини кийишга ҳаяллаб қолган Мессига сариқ карточка кўрсатди.
Бу огоҳлантириш Месси учун жорий мавсум Испания чемпионатида учинчиси бўлди. Боз устига Луис Суарес бешинчи бор огоҳлантирилди ва «Малага»га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборади.
08.11.2016 10:35