АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ИИББ концертга борадиганларга огоҳлантириш билан чиқди

'Тошкент шаҳар ИИББ концертга борадиганларга огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 20:00 да "Ҳумо Арена" мажмуасида Hammali & Navai нинг концерт дастури бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур концерт дастурини юқори кайфиятда ўтказиш, тиқилинчликларга йўл қўймаслик мақсадида концерт дастури бошланишидан камида бир соат олдин келишни тавсия қилмоқда. 

Электрон чипталар сохталаштирилиши мумкинлиги сабабли, концерт дастурига электрон чипталар билан киритилмайди. Электрон чипталарни "Ҳумо Арена" мажмуасида ташкил этилган кассада қоғозли чипталарга алмаштириб олиши сўралмоқда. 

Шунингдек, "Ҳумо Арена" мажмуасига сектор кесимида кириш қуйидаги йўлаклар орқали амалга оширилади:

1-сонли кириш пунктидан В,С секторларида ўтирувчилар;

2-сонли кириш пунктидан С,Д секторларида ўтирувчилар;

3-сонли кириш пунктидан A,D секторларида ўтирувчилар;

4-сонли кириш пунктидан В,А секторларида ўтирувчилар.

 

    Бошқа янгиликлар