АсосийJamiyat

Пойтахтда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётганлар ушланди

'Пойтахтда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётганлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Т. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Яшнобод тумани Байқўрғон 1-берк кўчасида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 150 дона “Снуп”,“Вильпрафен солютаб” номли спрей дориларини ҳамда 500 дона “Габапентин” номли  кучли таъсир қилувчи дори воситаларини  фуқаро Қ.О.га 4,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар