АсосийJamiyat

Бу йилги “Яшил макон” доирасида 91 миллион дона дарахт ва бута кўчатлари экилди

'Бу йилги “Яшил макон” доирасида  91 миллион дона дарахт ва бута кўчатлари экилди'ning rasmi

АОКАбиносида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. 

Брифинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланди. 

Маълумот учун, 2023 йил 11 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда жорий йил куз мавсумида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди. 

Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни сифатли ўтказиш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Республика штаби, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида ишчи гуруҳлар ва штаблар ташкил этилди.

Шунингдек, кўчат нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда ўрмон хўжаликлари ва кўчатчилик билан шуғулланувчи субектлар жалб этилиб, 721 та савдо нуқтасида кўчат ярмаркалари ташкил этилди.  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика ҳудудларида жами 91 млн туп, яъни режага нисбатан 107 фоиз дарахт кўчатлари экилиши таъминланди. 

Аҳамиятлиси,  мамлакат миқёсида оммавий кўчат экиш тадбирлари амалга оширилганлиги натижасида яшил ҳудудлар кўпайишига эришилмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманининг тоғ ва тоғолди ҳудуди 580 гектар майдонида вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 320 минг туп турли хилдаги манзарали, мевали дарахт кўчатлари экилиб, янги боғлар барпо этилмоқда.

Бундан ташқари, мавжуд 196 та чиқинди полигонлари атрофида тез ўсувчи дарахт турларидан ихота дарахтзорлари барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда 182 минг туп дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Таъкидлаш жоизки, атроф-муҳитга таъсир хавфи И ва ИИ тоифадаги саноат корхоналари томонидан “яшил белбоғ”лар барпо этиш мақсадида 1 млн 873 минг, ўрмон фонди ерларида ўрмон барпо этиш мақсадида эса 5 млн 186 минг туп дарахт кўчатлари экилди.

Асосийси, суғориш тизимлари билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда 893 та сув чиқариш қудуқлари қазилди ва 1058,7 км узунликда суғориш тизимлари жорий этилиб, сув манбаси бўлмаган ҳудудларга кўчатларни суғориш учун 610 та махсус техникалар жалб этилди. 

Жорий йил кузги мавсумда Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тупдан – жами 2 млн туп, мактабгача таълим муассасаларига 836 минг туп, Экология вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига 900 минг туп кўчат бепул етказиб берилди. 

Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ўрмон фондининг чўл ҳудудлари, яъни Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасида бугунгача 198 минг гектар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 128 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 20 минг гектар ва Хоразм вилоятида 10 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди. Бунинг  учун жами 856 тонна чўл ўсимликлари уруғлари жамғарилди. Ўрмон хўжаликларида иқлим шароитига мос дарахт ва бута турларидан 150 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил қилинди.

    Бошқа янгиликлар