АсосийDunyo

Европа Иттифоқига қўшилишга қарши бўлган грузинлар норозилик намойишларини ўтказишмоқда

'Европа Иттифоқига қўшилишга қарши бўлган грузинлар норозилик намойишларини ўтказишмоқда'ning rasmi

Грузиянинг Европага қарши “Алт-инфо” ҳаракати тарафдорлари норозилик белгиси сифатида Европа Иттифоқи байроқларини ёқиш билан акция бошлади. 

Намойишчилар 16 декабр куни Мцхета шаҳридаги маъмурий бинода бирлашиш байроғига ўт қўйган. Улар "Альт-Инфо" аъзоси Лаша Шаухиянинг ҳибсга олинишидан норозилик билдирмоқда. Бунга Европа Иттифоқининг Грузия аъзолиги бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги қарори сабаб бўлган.

Грузия Ички ишлар вазирлиги журналистларга Европа Иттифоқи байроқларини ёқиш акциясининг барча иштирокчилари аниқланишини маълум қилди. 

Аввалроқ Грузия ҳукумати мамлакат Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомига эга бўлганини нишонлаган эди. 

    Бошқа янгиликлар