АсосийJamiyat

Тошкент вилоятидаги битта АГТКШ 1 млрд 258 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

'Тошкент вилоятидаги битта АГТКШ 1 млрд 258 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди'ning rasmi

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Б.Э.Г.700” МЧЖга қарашли АГТКШ томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда унинг схемалари ўзгартирилганлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур АГТКШ томонидан давлат манфаатларига жами 1 млрд 258 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар