АсосийJamiyat

Мавсум мавзуси: Риштонда пиротехника буюмларини сотаётган хонадон аниқланди

'Мавсум мавзуси: Риштонда пиротехника буюмларини сотаётган хонадон аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. фуқаро М.А.га 3 хил турдаги 408 дона пиротехника буюмларини 7 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 200 дона “Дракон”, 112 дона “7 ШОП” ва  96 блок “Британик” номли пиротехника буюмларини тумандаги Қайрағоч кўчасидаги яқин қариндошига тегишли рақамсиз уйда 2 520 АҚШ долларига ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар