АсосийJamiyat

Назорат қилинадиган битимларни тузган корхоналарга такроран хабарномалар юборилмоқда

'Назорат қилинадиган битимларни тузган корхоналарга такроран хабарномалар юборилмоқда'ning rasmi

Солиқ тўловчилар календар йилда ўзлари тузган назорат қилинадиган битимлар тўғрисида солиқ органларини хабардор қилиши шарт.

Хабарнома йил якуни билан йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай (15-феврал, 1-март, 25-март) юборилиши лозим.

Бироқ, айрим корхоналар 2022-йилда назорат қилинадиган битимларни тузган бўлсада, бу ҳақда солиқ органини хабардор қилмаган.

Солиқ тўловчиларга Солиқ кодекси билан белгиланган мажбуриятларини эслатиш учун Солиқ қўмитаси томонидан такроран эслатма-хабарномалар юборилмоқда.

Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома Солиқ қўмитасининг my3.soliq.uz сайти орқали юборилади.

Хабарномани солиқ органига юбориш учун сайтдаги шахсий кабинетдан қуйидагилар кетма-кетликда танланади:

  • Хизматлар;
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда солиқ маъмурчилиги доирасида кўзда тутилган хабарномаларни давлат солиқ хизмати органларига юбориш;
  • Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарнома.

Хабарномани юбориш бўйича қўшимча саволлар юзага келганда Солиқ қўмитасининг 71 244-98-09 (ички рақам: 01879, 01243, 01622, 01620, 01281) телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар