“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос жароҳати туфайли уч ой майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақдаги маълумотни ESPN FC портали хабар берди.
Тажрибали ярим ҳимоячи “Леганес”га қарши (3:0) Испания чемпионати 11-турида ўнг оёғидан жиддий жароҳат олганди ва унга жарроҳлик амалиёти керак бўлади.
Маълум қилинишича, операциядан сўнг бутунлай тикланиб, сафга қайтиш учун камида 3 ой керак бўлади.