Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида фаолият олиб борувчи йирик Rongjiang сармоя гуруҳи раҳбари Ван Юе Ху бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистонда, хусусан, Фарғона вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаган Ван Юе Ху, Rongjiang вилоят ҳудудида қурилиш ва девелоперлик соҳасига ўз инвестицияларини йўналтиришга тайёр эканини маълум қилди.
Rongjiang сармоя гуруҳи раҳбари Хитойнинг халқаро бозорда ўз ўрнига эга қатор компаниялари иштирокида вилоятда Хитой саноат ва хизмат кўрсатиш парки ташкил этиш, Фарғона ва Хитой ўртасида ўзаро савдо кўламини кенгайтириш, бу мақсадда Фарғонада Хитой Транспорт-логистика марказини ташкил этиш каби лойиҳаларда иштирок этиш режасини маълум қилди.
Барча йўналишларда ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ва вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам иштирок этди.






