АсосийJamiyat

Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йилда амалга оширган иш кўлами ҳақида маълумот берди

'Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йилда амалга оширган иш кўлами ҳақида маълумот берди'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йилда амалга оширган иш кўлами ҳақида маълумот берди. Унга кўра: 

➖231 мингдан дан зиёд Ўзбекистон фуқароларига консуллик хизматлари кўрсатилди;

➖8 965 нафар ҳамюртимизни чет элда иш билан таъминлашга кўмаклашилди;

➖хорижда моддий жиҳатдан мураккаб вазиятда қолган 5 117 нафар фуқаромизга моддий ёрдам берилди;

➖четда қийин вазиятларда қолган 585 нафар фуқаромиз Ватанимизга қайтарилди;

➖150 нафардан зиёд фуқаролар вақтинча сақлаш муассасаларидан олиб чиқилди;

➖паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган 200 нафар фуқароларимизга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қайтарилди.

Жисмоний ва юридик шахслардан умумий ҳисобда 134 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган.
Улардан 15 300 таси Вазирлик Консуллик-ҳуқуқий департаментига, 119 мингдан ортиғи чет элдаги ваколатхоналаримизга юборилган.

2023 йил давомида 146 мингдан зиёд чет эл фуқароларига Ўзбекистонга кириш визалари расмийлаштирилган, шундан 91 мингдан ортиғи электрон тарзда берилган.

    Бошқа янгиликлар