ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи 11-турида Колумбия терма жамоаси ўз майдонида Чили футболчилари билан куч синашди.
Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди. Гарчи томонлар кўплаб вазиятлар яратган бўлса-да, голлар киритилмади.
Колумбия – Чили 0:0
Колумбия: Оспина – Диас, Мурильо, Мина (Торрес, 82), Арьяс – Санчес, Агилар – Кардона, Беррио (Мурьель, 63), Родригес – Борха (Фалькао, 46).
Чили: Браво (Эррера, 64) – Исла, Рохо, Хара, Мена – Диас, Фуэнсалида, Арангис (Гутьеррес, 73) , Видаль (Эрнандес, 90+1, Босежур – Варгас.
Огоҳлантиришлар: Санчес , Мурильо– Арангис, Рохо.





