Ижтимоий тармоқда бир эркак автомобиль йўлининг ўртасига стол қўйиб, егулик еб ўтиргани видеоси тарқалди.
Мазкур шахсга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси ва 138-моддалари билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар бермоқда.
"2 январь куни чорраҳага чиқиб, видеоролик ишладим ва Instagram саҳифамга қўйдим. Видеоролик турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Минг афсусдаман. Бу иш бошқа қайтарилмайди", - дейди ҳуқуқбузар йигит.