“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйча ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-19° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-18° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.






