Самарқанд шаҳрида жойлашган корхона биносида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати xaбар берди.
Маълум қилинишича, 9 январь куни соат 14:35 да Самарқанд шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган “Оасис Гарден боғишамол” МЧЖ биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:02 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бинонинг тахминан 50 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 400 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






