АсосийJamiyat

Зеленский Литвага ташриф буюрди

'Зеленский Литвага ташриф буюрди'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Литва пойтахти Вилнюсга келди. Украинанинг УНИАН агентлиги хабарига кўра, у Литва президенти, шунингдек, Литва Бош вазири ва Сейми раиси билан учрашишни режалаштирган.

Украина президенти бўлган самолёт тахминан соат 10:30да (Тошкент вақти билан 11:30) Вилнюс аеропортига қўнди. Уни Литва ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис кутиб олди. Владимир Зеленский Литвага Украина президенти сифатида тўртинчи бор ташриф буюрди. Охирги марта у бу ерда 2023 йил июль ойида НАТО саммитида бўлган эди.

Литва президенти матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Гитанас Науседа ва Владимир Зеленский Россия-Украина ҳарбий можаросини, шунингдек, Киевни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласини ҳамда Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга интеграциялашув жараёнини муҳокама қилади.

Куннинг иккинчи ярмида давлат раҳбарлари президент саройи олдида биргаликда Литва фуқароларига мурожаат қилади. Украина президенти республикада истиқомат қилаётган украиналик қочқинлар билан ҳам учрашиши керак.

    Бошқа янгиликлар