АсосийMadaniyat

Ойбекнинг "Навоий" романини унга ким айтиб турган эди? Ёхуд асарнинг яратилиш сири ошкор бўлди (видео)

'Ойбекнинг "Навоий" романини унга ким айтиб турган эди? Ёхуд асарнинг яратилиш сири ошкор бўлди (видео)'ning rasmi

1905 йил 10 январь. Тошкент. 
Худди шу санада Тошкентда буюк бир ижодкор дунёга келди. Ўзбек адабиётида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган, асарлари бугунги кунга қадар адабиёт ихлосмандлари  томонидан севиб ўқилаётган Ойбекнинг болалиги Тошкентнинг тор ва илонизи янглиғ эгри-бугри маҳалласидаги пастак бир уйда ўтади. Шу сабабдан бўлса керак, техникумда ўқиётган вақтда ёш йигитча техникумнинг ётоқхонасида яшайди. Турмуш ўртоғи кимёгар олим Зарифа Саидносировага уйлангач, узоқ йиллар ижара уйларда яшаб юришга мажбур бўлади. Ниҳоят, 1940 йили завод ва фабрикаларда хизмат қилаётган ишчилар қатори фан ва маданият ходимларига ҳам ер тақсимлаб берилганида унга ҳам 600 квадрат метрли ер насиб этган. Тошкентнинг яқин-яқмнгача “Ишчилар шаҳарчаси” деб номланган даҳаларидан бирида 1940 йилдан 1968 йилгача, яъни ҳаётининг сўнгги 28 йили мобайнида буюк ўзбек адиби ва жамоат арбоби академик Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек яшаб ижод қилган. Бугунги кунда бу уй “Ойбекнинг уй музейи”га айлантирилган. Асарлари орқали халқнинг қалбидан жой эгаллай олган Ойбекнинг уй музейининг эшигини тақиллатиб келувчилар ҳали-ҳанузгача талайгина. Биз ҳам ижодий жамоамиз билан ўша даргоҳга ташриф буюрдик ва шу даргоҳда бўлган, Ойбекнинг бевосита суҳбатини олган инсонлар билан суҳбатда бўлган ёзувчи ва ижодкорлардан у ҳақидаги фикрларини сўрадик.

 

    Бошқа янгиликлар