Германия терма жамоаси Европа қитъасидан ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичида Сан-Маринога қарши сафарда майдонга тушди ва 8:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Учрашувда "немис машинаси" рақиб дарвозасига жавобсиз 8 та гол киритишга муваффақ бўлди. Аввалига Сами Хедира 7-дақиқада ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Гнабри хет-трик, Хектор эса дубл қайд этган. Шунингдек яна бир гол Фолланд томонидан киртилган бўлса, Сан-Марино футболчиси Стефанелли автогол муаллифи бўлди.
Сан-Марино – Германия 0:8 (0:3, 0:5)
Голлар: 0:1 – 7 Хедира, 0:2 – 9 Гнабри, 0:3 – 32 Хектор, 0:4 – 58 Гнабри, 0:5 – 65 Хектор, 0:6 – 76 Гнабри, 0:7 – 82, автогол Стефанелли, 0:8 – 85 Фолланд.
Сан-Марино – Симончини, Дзафферани (Бролли, 83), Чезарини, Симончини, Палацци, Гасперони, Този (Доменикони, 59), Витайоли, Берарди, Стефанелли, Витайоли (Хирш, 90).
Германия – тер Стеген, Хенрихс, Хуммельс, Хектор, Гнабри, Киммих, Хедира (Горетцка, 77), Гетце (Майер, 71), Гюндоган, Гомес (Фолланд, 71), Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Витайоли (60).





