Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров 15 ноябрь куни Жанубий Кореяга қарши ЖЧ–2018 саралаши босқичи 5-турида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда футбол агенти Санъат Шарипов “Твиттер”даги саҳифаси орқали маълум қилди.
“Азизбек Ҳайдаров Жанубий Кореяга қарши ўйнамайди. У бугунги машғулотда яна жароҳат олди ва терма лагерини тарк этди”, – деб ёзди Санъат Шарипов.
Қайд этиш жоиз, Азизбек Ҳайдаров кичик жароҳатига қарамасдан Иорданияга қарши (1:0) ўртоқлик ўйинида майдонга тушганди.





