Президент қарорига мувофиқ Шаҳрисабз тумани ҳудудида “Шаҳрисабз” туристик маркази ташкил этилади. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
“Шаҳрисабз” туристик маркази “Мираки”, “Амир Темур”, “Улоч” ва “Полмон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасидан иборат бўлади. Ишлаб чиқилган мастер-режага асосан Туристик марказда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси обектлари, жумладан, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар марказлар жойлаштириш кўзда тутилган.
Шунингдек, дам олувчиларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида 2024–2025 йилларда Туристик марказда учта замонавий меҳмонхона комплекси, овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо-кўнгилочар марказлар, очиқ турдаги автотураргоҳ ҳамда дор йўли барпо этилади.






