АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб қорга айланади

'Бугун Ўзбекистонда қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб қорга айланади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кечга томон қорга айланиши мумкин. Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 2-7° совуқ бўлади.

Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар