АсосийJamiyat

"Қалдирғоч" студияси янги истеъдодларни кашф этмоқда

'"Қалдирғоч" студияси янги истеъдодларни кашф этмоқда'ning rasmi

“100 йилдан ортиқ тарихга эга, ўз вақтида миллий санъатимиз ва жаҳон маданиятининг машҳур дарғалари ўзининг бетакрор ва ёрқин истеъдодини намоён этган Тошкент шаҳри марказидаги собиқ маданият маскани бугун янги қиёфа касб этиб, “Касаба уюшмалари саройи” сифатида қайта бунёд этилди”.

                            Президент Шавкат Мирзиёев

Бугунги кунда ушбу масканда аҳолига маданий ҳордиқ бағишловчи тадбирлар ташкиллаштириш билан бир қаторда, кўплаб иқтидорли болажонлар вақтини мазмунли ўтказиш ва янги талантларни кашф этиш  учун турли тўгараклар ташкиллаштирилган.

Барча  тўгараклар ҳар бир болажон учун мутлақо бепул қилиб қўйилган. Тўгараклар қайси йўналишларда фаолият олиб боради?

2022 йил 24 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари саройи қошида “Қалдирғоч” болалар санъат маркази иш бошлаш учун расман рухсатномага эга бўлди. Шу йилнинг 28-29 август кунлари марказда “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилиниб, илк бор болажонларни қабул қилди. 25 сентябрь куни эса турли ёшдаги болажонлар учун бепул маҳорат дарслари профессионал ўқитувчилар томонидан ташкил қилинди.

Нима учун айнан шу йўналишлар танланган?

Бугунги кунда “Қалдирғоч” студияси еттита йўналишда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Булар:

Хореография;

Актёрлик маҳорати; 

Вокал санъати;

Тасвирий санъат;

Либос дизайнерлиги, бичиш ва тикиш;

Миллий чолғу асбоблари ижрочилиги;

Овоз режиссёрлиги.

Студиялар болажонлар учун канчалик керак ва бу бола учун нима беради?

Актёрлик маҳорати студияси болаларга ижодий салоҳиятини тўлиқ очиб беради! Бундан ташқари, актёрлик дарсларига қуйидагилар киради:

- Тасаввур, диққат, концентрация, хотира ва онгли реакцияни ривожлантириш.

- Комплекслардан халос бўлиш ва омма олдида гапиришдан қўрқмаслик.

- Нутқни, дикцияни, мусиқий эшитишни ривожлантириш, тўғри нафас олишни шакллантириш.

- Ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва пластикасини яхшилаш.

- Интизом ва ўз-ўзини тарбиялаш.

- Қувноқ ва энергия чиқариш.

Тасвирий санъат (ранглар дунёси) студияси: 

Болалар ўзларини намоён қилишлари ва истеъдодларини очишлари учун ижодий эркин бўлишлари керак. Бунинг учун чизиш жуда яхши. "Қалдирғоч" санъат марказида бадиий ва моделлаштириш тўгараги мавжуд бўлиб, унда машғулотлар:

- Қўлларнинг нозик моторли кўникмаларини ривожлантиради; 

- Хотирани тарбиялайди; 

- Тасаввур ва ижодий қобилиятларни ривожлантиради; 

- Организмдаги таранглик ва тарангликни тинчлантиради, бартараф қилади. 

Рақс  санъати студияси:

Қизлар учун рақс санъати боланинг баркамол ривожланишига ёрдам берадиган энг жўшқин, нафис ва эстетик спорт турларидан биридир.

- Жисмоний тайёргарликни яхшилайди. Тўғри туриш ва юришнинг шаклланишига ёрдам беради.

- Саломатликни мустаҳкамлайди. Мунтазам жисмоний машқлар мушакларни мустаҳкамлайди ва иммунитетни оширади.

- Интизомли, қатъиятлиликни ривожлантиради.

- Ритм ҳисси ва эстетик дидни шакллантиради.

Болаларнинг студияда ўрганган машғулотлари катта саҳнада синовдан ўтказилади. 

Касаба уюшмалари саройида 25 декабрдан 10 январгача Янги йил байрами учун бош режиссёр Руслан Шерезданов бошчилигида “Қалдирғоч” болалар ижодиёт студияси ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этган ажойиб эртак спектакли саҳналаштирилди.

Яхшилик ва эзгуликка чорловчи, кўпроқ китоб ўқишга тарғиб этувчи тарбиявий аҳамиятга эга ушбу асардаги ролларни сарой қошидаги "Қалдирғоч" болалар санъат маркази иштирокчилари ижро этишди. 25 декабрдан 10 январгача давом этган ушбу мусиқий эртак спектаклида болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда ўз ҳиссасини қўшибгина қолмай ёш иқтидорлар ҳам кашф қилинди. 

Бизнинг студияга келган ҳар бир бола катта саҳнада ўз чиқишлари билан нафақат мухлисларни, балки ота-оналарини ҳам қувонтирди. Ушбу мусиқий эртак спектакли 10 январь куни сўнгги намойишни тақдим этди ва тадбир сўнгида барча болажонларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Ҳозирда студия эшиклари 6 ёшдан катта бўлган барча болалар учун очиқ. Бугунги кунда студиямизда 150 га яқин бола танлов асосида сараланиб, бепул тўгаракларга қатнашмоқда.

                      "Қалдирғоч" студияси менежери

                      НАРГИЗА ЭРГАШЕВА тайёрлади 

    Бошқа янгиликлар