АсосийSport

Англия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Испания билан жанговар дуранг қайд этди (Видео)

Футбол бўйича Англия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Испания терма жамоаси футболчиларига қарши ўз майдонида баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Адам Лаллана пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 48-дақиқада Жейми Варди Англия устунлигини оширди. Баҳснинг энг қизиқ палласи ўйин якунида содир бўлди.

89-дақиқада Яго Аспас ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 90+6-дақиқада эса “Реал” аъзоси Иско Испания терма жамоасини мағлубиятдан сақлаган гол муаллифига айланлди.

Англия – Испания 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар:  1:0 – 9, пенальти Лаллана, 2:0 – 48 Варди, 2:1 – 89 Аспас, 2:2 – 90 Иско.

Англия – Харт (Хитон, 46), Роуз (Крессуэлл, 79), Клайн, Кэйхилл (Джагелка, 46), Стоунз, Лаллана (Уолкотт, 27), Дайер, Стерлинг (Таунсенд, 65), Лингард, Хендерсон, Варди (Рэшфорд, 67).

Испания – Рейна, Аспиликуэта, Карвахаль, Начо, Мартинес, Алькантара (Эррера, 56), Мата (Аспас, 46), Витоло (Коке, 46), Бускетс (Нолито, 78), Сильва (Иско, 64), Адурис (Мората, 64).

Огоҳлантиришлар:   Стерлинг (29), Мартинес (30), Уолкотт (31), Роуз (45), Аспас (65), Карвахаль (75).

Бошқа янгиликлар