АсосийSport

“Барселона” хорватиялик ҳимоячи билан музокаралар ўтказади

Украинанинг “Шахтёр” клуби сардори Дарио Срна “Барселона” жамоаси вакиллари билан музокаралар ўтказади, деб маълум қилмоқда “Championat.com” нашри.

Маълумотларга кўра, хорватиялик ҳимоячи қишки трансфер ойнасида каталонияликлар сафини тарк этадиган Алейш Видалнинг ўрнини босади.

“Шахтёр” президенти Ринат Ахметов футболчига “Барселона” томонидан қизқиш борлигини тасдиқлаганди ва амалдаги шартнома борлигига қарамай уни қўйиб юборишга тайёр эди.

Бошқа янгиликлар