“TAFTISH.UZ” ахборот агентлиги мухбирининг ҳаётига суиқасд қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.
Жорий йил 6 февраль куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида жойлашган кафеда ахборот агентлигининг Бухородаги мухбири Ў.Т. таниши А.А. билан олдиндан ўртада низо бўлганлиги боис, келишмовчилик юзага келган. А.А. ошхона пичоғи билан Ў.Т.нинг қорин қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани прокуратураси томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1 - қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 7 февраль куни унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жабрланувчи Ў.Т. шифохонада даволанмоқда.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






