АсосийJamiyat

Яккабоғлик ота 3 фарзанди учун алимент эвазига Тошкентдан уй совға қилди

'Яккабоғлик ота 3 фарзанди учун алимент эвазига Тошкентдан уй совға қилди'ning rasmi

Яккабоғлик ота 3 фарзанди учун алимент эвазига Тошкентдан уй совға қилди. Бу ҳақида МИБ Матбуот хизмати хабар берди. 

Суд буйруғи фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро суди томонидан чиқарилган. 

Шунга асосан МИБга қарздор ота Э.Бўриевдан собиқ турмуш ўртоғи Г.Холиёрова фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иш келиб тушади.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан, қарздор фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент пуллари ҳисобига Тошкент шаҳри, Сергели туманида жойлашган хонадонлардан бирини ҳадя қилди ҳамда мазкур хонадон ундирувчининг номига расмийлаштириб берилди.

Шу сабаб ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланган.

 

    Бошқа янгиликлар