1

Ўзбекистонда Россия кунлари бошланди

ЖАМИЯТ 18.11.2016, 11:43
Теглар: Ўзбекистон, Россия
Ўзбекистонда Россия кунлари бошланди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида Ўзбекистонда Россия кунларининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Унга вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, санъат ихлосмандлари, талаба-ёшлар таклиф этилди. 

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Жалолов, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Тюрденев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ўзаро алоқалар тарих синовидан ўтган, ишончли ҳамкорлик тамойилларига асосланишини таъкидлади. 

Бунда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг хизматлари катта эканини алоҳида таъкидламоқ керак. 

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатлар 2004 йил 16 июнда имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома доирасида изчил ривожланиб бормоқда. 

Давлатларимиз ўртасидаги алоқалар ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий жабҳалар билан бирга, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам мустаҳкамланиб бормоқда. Тошкентда М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. 

Ўзбекистон мусаввирлари, халқ амалий санъати усталарининг ижод намуналаридан иборат кўргазмалар Россияда муваффақиятли ўтказилмоқда. Юртимиз театр жамоалари ушбу мамлакатда бўлиб ўтаётган фестиваль, ижодий танловларда ўз репертуарларидаги энг сара спектаклларни намойиш этмоқда. Ўзбекистонда ушбу давлатнинг театр, мусиқа, тасвирий, фотография, хореография санъатлари намояндаларининг ижоди халқимиз эътиборига ҳавола этилмоқда. 

Мамлакатларимиз ҳукуматлари ўртасидаги 2016-2018 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги дастур халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, кенгайтириш ва бойитишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Кўпмиллатли Ўзбекистонимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари сафида рус миллатига мансуб фуқаролар ҳам ягона ва аҳил оила фарзандларидек яшаб, мамлакатимиз равнақи, унинг фаровонлиги, келажаги йўлида меҳнат қилмоқда. 

"Олтин куз" халқаро санъат фестивали доирасида ўтказилаётган ушбу тадбир Россия маданиятига доир ёрқин намуналардан лавҳаларни намойиш этади, икки халқ ўртасидаги маданий, дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Тадбир "Терема" рус халқ чолғулари ёшлар оркестри концерти билан бошланди. Шунингдек, "Россия қалби" деб номланган болалар расмлари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмадан ўрин олган суратларда жажжи ўғил-қизларнинг тинчлик, осойишталик, Ватан, оила, яхшилик, меҳр-мурувват, аҳиллик ҳақидаги тушунчалари содда, самимий, беғубор, завқли тасвирларда акс эттирилгани билан кўпчиликда катта таассурот уйғотди.

Шарҳлар

Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1