АсосийJamiyat

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бир йилда 32 поғонага юқорилади

'Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бир йилда 32 поғонага юқорилади'ning rasmi

Январь ойида Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёнинг 144 мамлакати ичида 91-ўринни эгаллади.

2023 йилнинг декабрь ойи билан солиштирганда Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида тўрт поғона кўтарилган. Мамлакатда январь ойида мобил интернет орқали ўртача юклаб олиш тезлиги 26,97 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 11,25 Мбит/с ни ташкил қилган. Симли интернет тезлиги эса ўртача 59,07 Мбит/с ни ташкил этган ва бу борада рейтингда бир поғона юқорилаб, 89-ўринни эгаллаган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон январь ойида мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллади (умумий рейтингда 69-ўрин). Қирғизистон учинчи (94-ўрин), Тожикистон тўртинчи (140-ўрин) бўлди. Туркманистон бўйича маълумот йўқ. 

    Бошқа янгиликлар