Хабар қилинишича, электромонтёр Б.С. Пахтачи тумани "Тадбиркор" МФЙ ҳудудида ёғоч симёғочга чиқиб, электр энергиясида вужудга келган носозликни бартараф этаётган пайтда шамол сабабли Б.С. ёғоч симёғоч билан бирга ерга йиқилиб вафот этган.
Воқеа жорий йилнинг 16 февраль куни соат тахминан 18:00 атрофида содир бўлган. Фуқаро Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Электр тармоқлари корхонасида электромонтёр бўлиб ишловчи 1981 йилда туғилган шахс бўлган.
Воқеа содир бўлган куннинг ўзида туман электр таъминоти томонидан ходимлар билан ўтказилган хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича юритилган китоблар тегишли тартибда олинган.
Бугун, 17 февраль куни марҳум Б.С.нинг мурдаси суд-тиббий экспертизасидан ўтказилган.
Ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






