АсосийJamiyat

Тошкентда Lacetti ва Cobalt тўқнашуви содир бўлди (видео)

'Тошкентда Lacetti ва Cobalt тўқнашуви содир бўлди (видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳар Олмазор туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашуви содир бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди

Унга кўра, 17 февраль куни соат 16:00 ларда Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида 1985 йилда туғилган М.Х. бошқарувида бўлган Lacetti ҳамда 1986 йилда туғилган Ў.П. бошқарувида бўлган Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳамда Cobalt ҳайдовчиси ва яна 1 нафар йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар