АсосийJamiyat

Бухорода 18 февраль куни соат 06:00 дан бошлаб вилоятдаги барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади

'Бухорода 18 февраль куни соат 06:00 дан бошлаб вилоятдаги барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

Бухорода 18 февраль куни соат 06:00 дан бошлаб вилоятдаги барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ҳокимлиги хабар бермоқда.
"Юртимизда шу кунларда совуқ ҳаво оқими ҳукм сурмоқда. Шунингдек, жойларда кучли ёмғир ва шамол кузатилмоқда. Бунинг натижасида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиб, газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида узилишлар рўй бермоқда.
  
Газ босимининг камайишини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида эртага, 18 февраль куни соат 06.00дан бошлаб вилоятдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади" дейилади хабарда

    Бошқа янгиликлар