1

ЎзЭОАВМА ва нодавлат телеканаллар ахборот хизматлари томонидан сайлов жараёни ҳақида 800 дан ортиқ медиа маҳсулот тайёрланди

ЖАМИЯТ 19.11.2016, 12:03
Теглар: ОАВ, Ўзбекистон
ЎзЭОАВМА ва нодавлат телеканаллар ахборот хизматлари томонидан сайлов жараёни ҳақида 800 дан ортиқ медиа маҳсулот тайёрланди

Пойтахтимизда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини мамлакатимизнинг нодавлат телерадиостудиялари орқали ёритишда халқаро стандартларни қўллаш: миллий тажриба ва жаҳон амалиёти” мавзуида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, К.Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари,Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда Болгария, Германия, Франция, Дания, Латвия, Литвадан экспертлар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Олий Мажлис Сенати Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Одилов, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Ф.Абдуҳолиқов ва бошқалар мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётида тутган ролини, уларнинг фаолияти самарасини янада ошириш, медиа тармоқларининг ҳуқуқий, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Айниқса, давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари мамлакатимизнинг ахборот маконида мутаносиб ривожланиб боришига алоҳида эътибор берилмоқда. Бунинг тасдиғини охирги йилларда электрон ва босма оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджети ҳисобидан кредитлар, ижтимоий буюртма ва давлат грантлари шаклида 14 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилгани ва бошқа мисолларда яққол кўриш мумкин. 

2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча жараёнлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Бу аҳолининг муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишида муҳим роль ўйнамоқда. Бу жараёнга нодавлат электрон ОАВ ҳам муносиб ҳисса қўшаётир. Бунга Президент сайлови бўйича 2016 йилги сайлов кампаниясини ҳар томонлама холис ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ўртасида битим имзолангани кенг йўл очди. 

– Ўзбекистонда сайловни демократик тамойиллар асосида ўтказиш бўйича бой тажриба тўпланган, – дейди ЮНЕСКО катта маслаҳатчиси ва консультанти Могенс Шмидт. – Сайлов кампанияси жараёнининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилаётгани, бу жараёнда сиёсий партиялар ва улардан Президентликка кўрсатилган номзодлар учун бир хил ва тенг имконият яратиб берилаётгани бунинг яққол тасдиғидир. 

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси нодавлат телерадиостанциялар томонидан сайлов жараёнлари ўз вақтида ва сифатли ёритилишини, сайлов жараёнларининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган махсус ҳаракат дастурини ишлаб чиқди. Шу асосда хорижий мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар ўтказиш, сайловга оид медиа-контентни тайёрлашда хориж тажрибасини ўрганиш, Марказий сайлов комиссияси вакиллари иштирокида “Менинг овозим” ва “Мой голос” ток-шоуларини, медиа маҳсулотларни тайёрлаш, нодавлат телестанциялар эфирини ижтимоий роликлар билан бойитиш, радио ахборот маркази кўмагида нодавлат радиостанцияларни сайловга оид материаллар билан таъминлаш каби йўналишларни ўз ичига олган қатор тадбирлар амалга оширилди. 

ЎзЭОАВМА ахборот маркази ва нодавлат телеканаллар ахборот хизматлари томонидан 12 тадбир, 800 дан ортиқ медиа маҳсулот, қарийб 140 телерадиоролик, 12 ток-шоу тайёрланди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1