АсосийJamiyat

Инглиз тилини биладиган ҳамширалар Буюк Британияга ишга чақирилмоқда

'Инглиз тилини биладиган ҳамширалар Буюк Британияга ишга чақирилмоқда'ning rasmi

Буюк Британияга инглиз тилини биладиган ҳамширалар ишга таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди

Номзодлар учун талаблар:

- Тиббиёт техникуми (ёки Олий ҳамширалик иши) талабаси ёки битирувчиси;

- IELTS 7 ёки ОЕТ 3,5 даражадаги сертификат;

- судланмаган.

Лойиҳа афзалликлари:

- иш ҳақи 3000 $ дан бошланади;

- оилани олиб кетиш имконияти;

- лойиҳа Буюк Британияда аккредитациядан ўтказилган;

- меҳнат шароитлари (нафақа, суғурта, таътил, бепул тиббий хизмат) Буюк британиялик ҳамширалар билан бир хил.

Қўшимча имкониятлар:

Самарқанд шаҳрида жойлашган MEDECON университетида инглиз тилини билмайдиган ҳамшираларга OET, CBT вa OSCE махсус курслари ташкил этилган;

ОЕТ имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон, виза, суғурта, авиачипта ва Буюк Британияда яшаш жой (дастлабки 2 ой учун) харажатлари қоплаб берилади.

Рўйхатдан ўтиш

Инглиз тили курси ва OET ҳақида

Мурожаат учун:

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: 71 202-33-55, 71, 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

 

    Бошқа янгиликлар