1

Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим қилди

СПОРТ 20.11.2016, 08:27
Теглар: Криштиану Роналду, Футбол, Спорт, Реал мадрид
Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Испания чемпионати 12-тур марказий ўйинида Мадриднинг икки клуби — "Атлетико" ва "Реал"  ўзаро баҳс олиб борди. Муросасиз кечган ўйинда "Реал" Криштиану Роналдунинг хет-триги эвазига йирик ҳисобда зафар қучди. 

Учрашувнинг 23-дақиқасида Роналду жарима тўпидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Ўйиннинг 71-дақиқасида Роналду ўзи ишлаган пенальтини голга айлантириб ҳисобни йириклаштирди. Орадан бироз вақт ўтиб, ҳужумга берилиб кетган меҳмонлар қарши ҳужумни ўтказиб юборишди.

Бэйл тезлик намоиш қилиб рақиб жарима майдони томон кириб борди ва Роналдуга тўпни етказиб берди, португалиялик ҳужумчи ўз имкониятини кўкка совурмади. Шу тариқа Роналдунинг хет-триги « Реал »га уч очко тақдим этди.

"Атлетико" – "Реал Мадрид" 0:3 

Голлар: 0:1 – 23 Роналду, 0:2 – 71, пенальти Роналду, 0:3 – 77 Роналду.

"Атлетико" – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Габи (Корреа, 62), Коке, Феррейра Карраско, Сауль, Гризманн, Торрес (Гамейро, 62).

"Реал Мадрид" – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Иско (Бензема, 79), Ковачич, Васкес (Асенсио, 86), Модрич, Бэйл, Роналду (Хамес, 83).

Огоҳлантиришлар: Габи (26), Коке (63), Роналду (63), Годин (71), Васкес (78), Корреа (84).

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
Роналду: "Тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб ва бундан фахрланаман"

18.01.2022, 19:27

"Манчестер Юнайтед" ва Поргуталия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФАнинг The Best махсус совринини қўлга киритди. Шундан сўнг қуйида фикрларини айтиб ўтди. "Даставвал 20 йил мобайнида...
ФИФА Роналду учун махсус соврин топширди

18.01.2022, 01:31

"Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА томонидан махсус соврин билан мукофатланди. Маълум қилинишича, Роналду 2021 йилда терма жамоа сафидаги голларини 115тага етказиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1