АсосийJamiyat

Бухорода Аи-80 бензинини “қўлда” қиммат нархда сотаётганлар ушланди

'Бухорода Аи-80 бензинини “қўлда” қиммат нархда сотаётганлар ушланди'ning rasmi

Бухоро вилоятида  Аи-80 маркали бензин ёнилғисини “қўлда” қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати  хабар бермоқда. 

Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда аниқланди. 14 нафар фуқаро яшаш хонадонларида Аи-80 маркали бензин ёнилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 1 270 литр бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар