1

“Пулингизни нақд АҚШ долларига айлантириб бераман”

ЖИНОЯТ 21.11.2016, 12:24
Теглар: Доллар, Жиноят
“Пулингизни нақд АҚШ долларига айлантириб бераман”

Даврон Мукаррамов анчадан бери ишлаб топган пулларини йиғиб юрган эди. Пулини АҚШ долларига айлантириб қўймоқчи бўлди. Банкда ишлайдиган таниши Венера Гатинага учрашиб, маслаҳат сўради:

—  Олти миллионга яқин пулим бор. Шуни долларга айлантирмоқчи эдим, қандай қилсам бўлади? Банкдан ололаманми?

—  Сизга маслаҳатим, банкдан олинг. Истасангиз Тошкентдаги бош офисимизда танишларим бор, улар орқали олиб бераман.

—  Доллар халқаро тўлов картасига ташлаб берилмайдими? — дея Даврон аёлга саволомуз юзланди.

—  Йўқ, сизга нақд 2 минг доллар олиб бераман? — дея Венера қатьият билан гапир-ди.

Узоқ суҳбатдан сўнг Даврон рози бўлди. Бир неча кундан кейин 5 ярим млн. сўмни машинасига солиб Венеранинг ёнига келди.

Пулни кўрган аёл "Кетдик, Тошкентга борамиз" деди. Йўлда Венера кимга қанча доллар олиб бергани, қандай олиб бергани ҳақида оғиз кўпиртириб мақтаниб келди. Даврон эса унга борган сари ишона бошлади.

Улар пойтахтга келишди. Венера бош офисга кириб, ярим соатда қайтиб чиқди. "Пулни бировга беришимиз керак экан" — деди. Сўнг улар шаҳардаги кўпқаватли уйлардан бирининг ёнида тўхташди.

Бундан хавотирга тушган Давронга Венера хавотир олмасликни, улар алдашмаслигини, бу ишни биринчи марта қилмаётганини айтди. Гарчи иккинланса ҳам Даврон пулни узатди.

—  Уч кундан сўнг ҳал бўларкан, — деди қайтиб чиққач. — Ўзимнинг минг долларим ҳам бор. Униям олиб кетаман.

Уч кун эмас, уч ой ўтди. Пулдан дарак бўлмади. Даврон алданганини англаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза ёзди. Суд Венера Гатинани айбдор деб топиб, уни маълум муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилди ва энг кам иш какининг 50 баравари миқдорида жарима тайинлади. Шунингдек, ундан Даврон Мукаррамов фойдасига етказилган зарар ундириладиган бўлди.

 

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
Долларнинг расмий курси бироз тушди

19.04.2024, 16:31

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 7,00 сўмга тушиб, 12 690,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 21,43...
Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1