1

Қўлга олинганлар ИШИДга алоқадор экани айтилди

ДУНЁ 11.03.2024, 09:41
Қўлга олинганлар ИШИДга алоқадор экани айтилди

Туркиянинг мамлакат ғарбидаги Сакаря вилоятида хавфсизлик кучлари 31 март куни бўлиб ўтадиган муниципалитет сайловлари олдидан терактлар тайёрлашда гумон қилинган 30 дан ортиқ гумонланувчини қўлга олди, дея маълум қилди Туркия ички ишлар вазири Али Эрликая.

“Сакаря вилоятида “Исломий давлат” террорчилик гуруҳига қарши ўтказилган операция давомида (ИШИДга алоқадор) 33 нафар гумонланувчи қўлга олинди... қўлга олинганлар орасида сайловлар арафасида терактлар тайёрлаганлар ҳам борлиги аниқланди. Улар можаро зоналарига жангариларни жўнатиб, террорчиларга молиявий ёрдам кўрсатган, ноқонуний масжид ва мадрасаларга ёрдам берган ва бошқарган”, — деб ёзган вазир Х ижтимоий тармоғида.

Тинтувлар чоғида қурол-яроғ, ўқ-дорилар, тақиқланган адабиётлар ва катта миқдордаги валюта мусодара қилинди, деди Эрликая.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1