АсосийJamiyat

Ростов вилоятининг Морозовск шаҳри тунда йирик дронлар ҳужумига учради, шаҳар узра 44 дан ортиқ дронлар уриб туширилди

'Ростов вилоятининг Морозовск шаҳри тунда йирик дронлар ҳужумига учради, шаҳар узра 44 дан ортиқ дронлар уриб туширилди'ning rasmi

Морозовскдаги ҳужумлар нишони Су-24, Су-24М ва Су-34 бомбардимончи самолётлари жойлашган аэродром бўлган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, стратегик бомбардимончи самолётлар авиабазаси жойлашган Энгелсда ва ҳарбий аэродром жойлашган Ейскда ҳам ҳужумлар қайд этилган. 

Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги жумага ўтар кечаси Ростов, Курск, Саратов, Белгород вилоятлари ва Краснодар ўлкаси узра жами 53 та дрон йўқ қилинганини маълум қилди.

Ростов вилоятидаги Морозовск аэродромига қилинган ҳужум натижасида камида 6 самолёт йўқ қилинди.

"РБК-Украина" нашрига махсус хизматлардаги манбаларининг хабарига кўра, дрон ҳужуми Украина Хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилган.

"Hromadske" нинг ёзишича, ҳужум натижасида Россиянинг 6 та самолёти йўқ қилинган, яна 8 таси шикастланган, 20 га яқин россиялик ҳарбий ҳалок бўлган ёки яраланган.

    Бошқа янгиликлар