1

Ҳозирда 55 турдаги хизматлар бепул кўрсатилмоқда

ЖАМИЯТ 18.04.2024, 19:43
Ҳозирда 55 турдаги хизматлар бепул кўрсатилмоқда

Жорий йилнинг 1-чорагида 21 та янги хизматларни кўрсатиш жорий этилиб, хизматлар сони жами 356 тага етказилди. Йил охирига қадаруларнинг сонини 400 тага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, 55 турдаги хизматлар бепул кўрсатилади, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланилади.

– 2024 йилнинг 1-чорагида Марказлар орқали 7,9 млн давлат хизматлари кўрсатилди, шундан 5,6 млн.га яқини Марказлар орқали, 2,3 млн.дан ортиғи онлайн тарзда кўрсатилди.

– Ўртача хизмат кўрсатиш вақти 1 дақиқадан 10 дақиқагача, ўртача кутиш вақти 20 дақиқани ташкил этди.

– энг кўп кўрсатилган 29 та хизматлар (9 млн.дан ортиқ) “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилиб, сўраладиган маълумотлар 225 тадан 99 тага, ариза юбориш учун сарфланадиган вақт 76 дақиқадан 22 дақиқага қисқартирилди. 2024 йилда барча хизматларни “3 қадам” тамойили асосида соддалаштириш режалаштирилган.

– 48 та давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилди (BPR). 2024 йилда яна 100 та давлат хизматини кўрсатиш жараёнларини соддалаштирилади.

–2 турдаги проактив ва 11 турдаги композит хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Масалан, 2023 йилда 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинлаш тизимини жорий этилди.

– 35 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди;

– 46 та давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар қабул қилинди;

– 37 та давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари тизимлаштирилди;

– 2023 йил 1 октябрдан ДХМ томонидан фуқаронинг манзилига бориб хизмат кўрсатиш тартиби йўлга қўйилди.

– 1 млн 400 мингдан ортиқ фуқаролар “Мобил-ID” тизимида рўйхатдан ўтди ва 2023 йилда ушбу тизим орқали 100 мингга яқин хизматлардан фойдаланилди.

Республика бўйича 11 та замонавий ДХМ бинолари қурилиб, жами 189 тага етказилди. (78 таси давлат-хусусий шериклик асосида). 

– 2023 йилда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида хизматларни “осон”, “ўрта” ва “мураккаб” тоифаларга ажратган ҳолда кўрсатиш йўлга қўйилди. 2024 йилда 40 та Марказларда ихтисослаштириш жорий этилади.

– Чилонзор туман ДХМ биносида “Навбатсиз хизмат маскани” ташкил этилди.

– 14 та Марказлар замонавий инфокиосклар билан таъминланиб, “рақамли хизмат нуқталари” ташкил этилди.

– синов тариқасида Наманган шаҳар Давлат хзматлари маркази биносида ҳамда Уйчи тумани “Қумтепа” МФЙ биносида хизматлардан содда усулда фойдаланиш имконини берувчи инфокиосклар ўрнатилди. Ушбу турдаги инфокиоскларни босқичма-босқич бошқа маҳаллаларда ҳам ўрнатиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1