Айни дамда кунлар исиб, фуқароларнинг шаҳар чеккаларида, очиқ ҳудудларда дам олиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу эса, ўз навбатида, айрим кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлмоқда, яъни дам олиш масканларида чиқиндиларни ташлаб кетиш, Қизил китобга киритилган ўсимликларни узиш, олов ёқиш, атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолатлари кўпаймоқда.
Шу муносабат билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дам олишга чиққан фуқароларни қуйидагиларга амал қилишга чақирди:
Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жазо чоралари қўлланади.
Дам олиш масканларида турли экологик ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келинса, бу ҳақда Экология вазирлиги (71 207-11-07), Ички ишлар органлари ёки Миллий гвардияга мурожаат қилиш сўралмоқда.