1

Франция Президенти Сорбонна университетида Европанинг келажаги ҳақида нутқ сўзлади

ДУНЁ 25.04.2024, 23:37
Теглар: Франция Президенти, Эммануэл Макрон, Европанинг келажаги
Франция Президенти Сорбонна университетида Европанинг келажаги ҳақида нутқ сўзлади

Франция президенти Эммануэл Макрон Сорбонна университетида Европанинг келажаги ҳақида нутқ сўзлади. Бу ҳақда “Politico” маълум қилди.

Макроннинг нутқидан асосий иқтибослар:

Европада бирлик бор. Биз Россия углеводородларига қарамликдан қутулдик ва агрессиянинг биринчи куниданоқ Украинани биргаликда қўллаб-қувватладик.  Европа умумий кучга айланди;

Украина ва Молдова Европанинг бир қисмидир ва улар, Ғарбий Болқон давлатлари каби, вақти келганда, Европа Иттифоқига аъзо бўлишади;

Биз инқирозларга тезда жавоб бердик, аммо бу етарлими? Бугунги Европамиз “ҳалокат ёқасида”.  Бизнинг қадриятларимиз хавф остида. Бизга таҳдид қиладиган хавфлардан етарлича ҳимояланмаганмиз, чунки биз жуда секин жавоб қайтарамиз;Бизга ишончли ҳимоя керак. НАТОнинг фаолияти муҳим, аммо бизга Европа мудофаа тизими зарур. Россиянинг урушда ғалаба қо

зонмаслиги бу бизнинг хавфсизлигимизнинг муҳим шартидир. Украинага ёрдам беришда ҳеч қандай чегаралар бўлмаслиги керак;

Бизнинг иқтисодий моделимиз барқарор эмас. Биз ҳамма нарсага эга бўлишни хоҳлаймиз, лекин бу ҳақиқатга мос келмайди. Хитой ва АҚШ халқаро савдо қоидаларига риоя қилишни тўхтатдилар.  Уларникидан кўра соддароқ савдо сиёсатини олиб боришга уринмаслигимиз керак;

Европани 2030 йилга бориб бешта асосий соҳа – сунъий интеллект, квант компьютерлари, космонавтика, энергетика ва қишлоқ хўжалиги бўйича жаҳон етакчисига айлантирайлик;

Бизнинг демократиямиз тарғиботлар ёрдамида тобора кўпроқ танқид қилинмоқда. Агар биз вақт ва тарихнинг тезлашувига жавоб бермасак, Европа “ўлиши” мумкин. Европалик бўлиш шунчаки Европада яшаш эмас, бу шахсни ҳамма нарсадан устун қўядиган ғояни ҳимоя қилишни англатади. Бизни бошқалардан ажратиб турадиган асосий жиҳат инсонпарварликдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1