1

Adidas ва Nike ўртасида суд бошланди

ДУНЁ 27.04.2024, 15:57
Adidas ва Nike ўртасида суд бошланди

Германияда Адидас ва Нике ўртасида суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Икки машҳур бренд муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун судга мурожаат қилмоқда. Адидас компанияси Нике компаниясини шимлар дизайнида учта чизиқдан ноқонуний фойдаланганликда айблади, дея xaбар берди “Дие Зеит”.

Учта параллел чизиқлар - Адидас компаниясининг таниқли савдо белгисидир.

2022 йилда Американинг Нике компаниясидан шимлардаги шунга ўхшаш чизиқлар пайдо бўлди. Адидас компанияси эса судга берди.

Бироқ Нике бу даъволарни асоссиз деб ҳисоблади. Уларнинг сўзларига кўра, дизайн жуда кенг тарқалган ва кўплаб компаниялар кийимларида учта чизиқдан фойдаланганлар.

Кейин суд Нике компаниясига Германияда бешта аниқ шимларни таклиф қилишни тақиқлади. Нике қарор устидан апелляция берди, лекин суд ҳукмни ўз кучида қолдирди. Нике яна апелляция берди ва энди қарор яна қабул қилиниши керак. Иш бўйича қарор 28-май куни қабул қилиниши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1