1

Сарвар Отамуратов Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашди

ЖАМИЯТ 24.11.2016, 10:19
Теглар: Ўзбекистон, Сайлов
Сарвар Отамуратов Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 23 ноябрь куни Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашди. 

Видеоконференция шаклида ташкил этилган учрашувни халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи раҳбари Б.Мамажонов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили С.Назарқосимов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Жиззах вилояти ўзининг гўзал ва бетакрор табиати, бой табиий ресурслари, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигидаги улкан салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади. Вилоятда 2010 йилдан буён ялпи ҳудудий маҳсулот 1,7 баробар ўсди. Кейинги беш йилда саноат маҳсулотлари ҳажми 1,9 марта кўпайиб, ялпи ҳудудий маҳсулотда унинг улуши 17 фоиздан 21 фоизга етди. 

Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ҳам жадал ривожланмоқда. Охирги беш йилда 4 мингдан ортиқ кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, уларнинг сони 8 минг 500 тага етди. Бугунги кунда ушбу соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 80 фоизни, экспортдаги ҳиссаси 87 фоизни ташкил этмоқда. 

Президентликка номзод ўз сайловолди дастурида “Баркамол авлод – миллат таянчи” шиори остида ёш авлодни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ишларни янада кучайтириш вазифаси белгиланганини таъкидлади. Жиззах давлат педагогика, политехника институтлари ҳамда Жиззах авиация олий ҳарбий билим юрти етук мутахассис кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин тутмоқда. 

Дастурда замонавий билим ва малакага эга муҳандис-техник, молия-иқтисод, корпоратив бошқарув менежментлари, ахборот технологиялари соҳасида дастурчиларни тайёрлашни тубдан кучайтириш ва мазкур соҳаларда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, тарихий ва маданий мерос объектларини асраб-авайлаш ва ободонлаштиришга қаратилган вазифалар муҳим ўрин эгаллайди. 

Вилоятда 372 маданий мерос объекти рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 42 таси тарихий обида ва муқаддас зиёратгоҳлар, 267 таси археологик, 63 таси монументал ёдгорликлардир. Бу бебаҳо меросни кўз қорачиғидек асраш ва келгуси авлодларга етказиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 

Учрашувда Жиззах давлат педагогика институти хорижий тиллар факультети декани А.Маматов, Бахмал қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари М.Норқўзиева, “Келажак бунёдкори” газетаси мухбири У.Пўлатова номзоднинг дастури юзасидан фикр билдирди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1