«Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркасида ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан $1,1 миллионли шартномалар имзоланди

ЖАМИЯТ 25.11.2016, 09:52
Теглар: Доллар, Ўзбекистон
«Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркасида ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан $1,1 миллионли шартномалар имзоланди

Хитой Халқ Республикасининг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтган «Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркасида 98 мамлакатдан 60 мингдан зиёд қатнашчи қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, мебель, қурилиш маҳсулотлари, ҳунармандлик ва қўл меҳнати буюмларини тақдим этди. Ўзбекистон тадбиркорларининг маҳсулотлари барчанинг эътиборини тортди.

Тадбиркорларнинг чет мамлакатларларда ўтказилаётган йирик халқаро ярмаркалар, бизнес-форум ва кооперацион биржаларда иштирок этиши, харидорлар топиши ва шартномалар тузишига кўмаклашмоқда. 

Жорий йилнинг ўтган ойларида жамғарманинг молиявий, ташкилий ва ҳуқуқий кўмаги орқали тадбиркорларимиз ўнга яқин халқаро кўргазмаларда қатнашди. Хитойда бўлиб ўтган халқаро ярмарка ана шулардан бири.

Миллий колорит билан безатилган Ўзбекистон павильони ўзига хос дизайни ва кенг ассортименти билан кўргазма иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. Тадбиркорларимиз таклиф этган маҳсулот ва хизматларнинг юқори сифати, рақобатбардошлиги харидорларга маъқул бўлди. 

«Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркаси мамлакатимиз тадбиркорлари учун чет эллик ишбилармонлар билан янги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш, мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш, маҳсулот ва хизматлар экспорти ҳажмини оширишга янги имкониятлар яратди. Ярмарка доирасида умумий қиймати 1,1 миллион АҚШ долларига тенг экспорт шартномалари имзоланди. Қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича кўплаб келишувларга эришилди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1