1

Сирдарё вилояти ҳокими президент топшириғига кўра боёвутлик уруш қатнашчисига уй совға қилди

ЖАМИЯТ 10.05.2024, 08:39
Сирдарё вилояти ҳокими президент топшириғига кўра боёвутлик уруш қатнашчисига уй совға қилди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди. Бу ҳақда ҳокимлик матубуот хизмати хабар қилмоқда.

Давлат раҳбари 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олгани, боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилмоқчилиги маълум бўлганди.

Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев президент топшириғидан сўнг, отахонга уй совға қилди.

101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, кечанинг ўзида хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Шунингдек, ҳоким бугун госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1