1

Ўзбекистонда пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинди

ЖАМИЯТ 10.05.2024, 13:35
Теглар: даромад солиғи, пилла етиштириш
Ўзбекистонда пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинди

Йиғилишда соҳага ипак қуртини парваришлаш, касалликдан сақлаш агротехникаси ва инновациялари кириб келмагани ҳисобига уруғдан пилла олишда йўқотишлар сақланиб қолаётгани таъкидланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, дунёда ипак маҳсулоти импортини 45 фоизи тўғри келаётган Европа бозорига чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Экспортда ипакдан тайёр маҳсулот улушини, жумладан, пиллани чуқур қайта ишлаб, тайёр ипак маҳсулотлари, мато ва уй текстили ишлаб чиқарадиган қувватларни кўпайтириш зарур.

Пиллачилик учун озуқа базаси бўлган тутзорларда янги навли ҳосилдор тут экишини кенгайтириш муҳим. Биздаги 1 миллион гектарга яқин пахта майдонига бир-икки қатордан тут экилса, 50-60 минг тонна озуқа захирасини шакллантириш мумкин.

Пиллани харид нархи пастлиги учун пиллакорларда манфаатдорлик паст.

Шунинг учун ипакчиликни ривожлантириш бўйича куни кеча имзоланган Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилди.

Пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

Мутасаддилар ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилди. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилади, аукциондаги ернинг бошланғич нархи 10 фоиз этиб белгиланади.

Йиғилишда ипак олишнинг муқобил усулларини йўлга қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Хитойда канакунжут қуртини парваришлаб, ипак олиш кенг йўлга қўйилган.

Бу янги йўналишни ўзимизнинг иқлим шароитимиздан келиб чиқиб татбиқ қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига канакунжут ўсимлиги ва қурти уруғларини олиб келиб, Ипакчилик институтида синов ишларини бошлаш топширилди.

Умуман, ҳокимлар ва соҳа мутасаддиларига пилла мавсумини сифатли ташкил этиб, ҳосил йўқотишсиз йиғиб олинишини таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Шарҳлар

ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий сўммаси белгиланди

10.12.2019, 19:10

2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.Унга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган сўммалари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1