АсосийJamiyat

Тошкентда 4 та машина тўқнашди, “Matiz” ағдарилиб кетди

'Тошкентда 4 та машина тўқнашди, “Matiz” ағдарилиб кетди'ning rasmi

Яккасарой  туманида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат бўйича маълумот берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 май куни соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида

Ҳайдовчи 1972 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги Матиз русумли автомашина;

Ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Лаcетти русумли автомашина;

Ҳайдовчи 1982 йилда туғилган Р.А. бошқарувида бўлган Спарк русумли   автомашина;

Ҳайдовчи 1996 йилда туғилган С.Д. бошқарувида бўлган Исузу русумли   автомашиналари тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида 2 нафар фуқаро  тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар