Ўзбекистон жорий йил Марказий Осиё–Европа Иттифоқи раҳбарлари даражасидаги биринчи расмий саммитни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази томонидан ташкил этилаётган Ўзбекистон-Европа халқаро конференциясида маълум қилинди
Тадбирда Германия Фан ва сиёсат жамғармаси, Голландиянинг Клингендал халқаро муносабатлар институти, АЕSМА Стратегик тадқиқотлар маркази, Гент Халқаро ва Европа тадқиқотлари институтининг етакчи мутахассислари иштирок этадилар.
Ўзбекистон томонидан ХМАТМ, СМТИ, ММТИ, ИТИМ ва ИХТИ раҳбарлари ва экспертлари қатнашадилар.
Анжуманда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, савдо, инвестиция, транспорт, логистика, “яшил” энергетика, технология ва инновациялар соҳаларидаги устувор йўналишларни белгилаш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Тошкентда Ўзбекистон-Европа Иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси ўз ваколатхонасини таъсис этди, бу эа, ўз навбатида, Европа бозорларини очиш йўлида Ўзбекистон компанияларини қўллаб-қувватлашга ҳамда Европа бизнесига Ўзбекистонда ишлаш учун кўпроқ имкониятлар яратишга ҳисса қўшди. Тошкентда Erasmus+ дастурининг Миллий офиси фаолият кўрсатмоқда, у университетлараро ҳамкорлик имкониятлари ва Европа Иттифоқи университетларида ўқиш учун грантлар ҳақида маълумот тарқатишга ёрдам беради.
.






