1

Умра сафарига велосипедда йўлга чиққан эркакнинг ҳужжатлари солинган сумкаcи ўғирлаб кетилган

ЖАМИЯТ 21.05.2024, 14:14
Умра сафарига велосипедда йўлга чиққан эркакнинг ҳужжатлари солинган сумкаcи ўғирлаб кетилган

Маккада умра сафарига борган ўзбекистонлик эркакнинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари бўлган сумкалари ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Бош консулхона маълумотига кўра, Г.М. Саудия Арабистонига умра амалларни бажариш мақсадида борган турмуш ўртоғи А.Р. моддий томондан қийин аҳволда қолгани сабабли унга ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган.

Эркак Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида Ўзбекистондан 30 март куни велосипедда йўлга чиққан. У Ўзбекистондан Россияга, у ердан Грузияга борган. Грузия чегарачилари томонидан у келган жойига, Россияга қайтариб юборилган. Шундан сўнг А.Р. Владикавказ—Истанбул —Жидда йўналиши бўйича Саудия Арабистонига етиб келган.

Маккада бўлган вақтида унинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари солинган сумкалари ўғирлаб кетилган.

Бош консулхона вакиллари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида А.Р.ни топишга эришди ва унга Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштирилди.

Фаол ватандошлар кўмагида Мадина—Тошкент йўналишидаги авиақатновга чипта олиб берилди ва у 17 май куни соғ-саломат оиласи бағрига қайтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1